“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан яримўтказгичлар ва микроэлектроника соҳасини ривожлантириш бўйича инновацион ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси билан яримўтказгичлар ва микроэлектроника соҳасини ривожлантириш бўйича инновацион ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда #GSBE #GraduateSchool #Uzeltexsanoat

2025 йил 29 июль куни Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби вакилларининг “Ўзэлтехсаноат” уюшмасида мазкур ташкилот масъул ходимлари билан яримўтказгичлар ва микроэлектроника саноатини ривожлантириш масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди.

Маълумот учун. “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси 2019 йилда ташкил этилган. Уюшманинг асосий вазифаси электротехника тармоғини ривожлантириш, соҳада юқори қўшилган қийматли махсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, маҳсулот турини кўпайтиришдан иборат.

Уюшма таркибига соҳадаги 87 та корхона кириб, уларнинг 15 таси кабель-ўтказгич маҳсулотлари, 43 таси маиший техник буюмлар, қолган 29 таси бошфқа электротехник буюмлар ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади. 2024 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 31 трлн сўм, экспорт ҳижми 1,3 млрд долларни ташкил этган, 500 млн доллардан ортиқ инвестициялар амалга оширилган.

Учрашув давомида Ўзбекистонда яримўтказгич ва микроэлектроника тармоғини (микросхемалар дизайни ва архитектурасини яратиш, синов ва қадоқлаш, ишлаб чиқариш) ривожлантириш концепцияси, стратегик йўналишлари, ушбу саноат тармоғи ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва бунда мутасадди ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўртасида яримўтказгичлар ва микроэлектроника соҳасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, жумладан, хорижий давлатларда тармоқни ривожлантиришда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, яримўтказгичлар бўйича интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш чораларини ўрганиш, хорижий давлатлар ва республикамизда яримўтказгичлар ва микроэлектроника соҳасида ташкил этиладиган форум, кўргазма ва семинарларда биргаликда иштирок этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.