Suhbat savollari

Savollar
1 Бизнес бошқарувчиси деганда нимани тушунасиз? Уни функциялари нимадан иборат?
2 МВА дипломи олган шахс қандай лавозимларда ишлай олади?
3 Тасаввур қилинг МВА дипломини олдингиз ва автомобилсозлик (темирйўлчилик, авиақатнов ҳизматлари, металлургия, кимё ва ҳоказо) соҳасидаги катта корпорацияга бошқарувчи директор лавозимига иш кирдингиз. Савол бу лавозимда нима ишлар бажарасиз?
4 МВА йўналишидаги таълим ва касбий фаолият сизнинг ҳаётингиздаги қандай мақсадларга етишишга ёрдам беради?
5 Фаолиятингиз жараёнида Сиз хатолик деб ҳисоблайдиган ҳолатлар ва улардан чиқарган хулосангиз?
6 Бизнес бошқарувчиси сифатида фаолиятингизда Сизни қандай қийинчиликлар ва муаммолар кутмоқда?
7 МВА дипломини олганингиздан кейин ўйлаган мақсадларингизга етиша олмасангиз нима қиласиз?
8 Жаҳон бозоридаги ўз мавқеъига эга қайси корпорациянинг раҳбари Сизни илҳомлантиради?
9 Компаниянинг самарадор раҳбари бўлиш учун энг муҳим бешта сифат ва кўникмаларни санаб беринг?
10 Сўнги йиллардаги социал иқтисодий ривожлвниш Сизнинг фикрлаш жараёнингизга таъсир қилдими? Қандай ўзгаришларга сабабчи бўлди?
11 Сўнги пайтларда халқаро миқёсда содир бўлган қайси воқеа Сизнинг лидерлик ҳақида фикрингизни ижобий/салбий томонга ўзгартирди? Қандай қилиб?
12 Сафдошларингиз когортасига қандай янгилик тақдим эта оласиз?
13 Муҳокама жараёнида Сиз билдирган фикрга қарши аргумент билдирилган ҳолатда ўзингизни қандай тутгансиз?
14 Сизга ишда/ўқишда/умуман ҳаётда нима мотивация беради?
15 Менежмент функцияларини санаб беринг?
16 Молия деганда нимани тушунисиз?
17 Молия бўлимига бошқарувчи этиб тайинлансангиз қандай ишларни шахсан бажаришингиз ва қайси ишларни ижрочиларга тақсимлаб беришингиз керак?
18 Кичик бизнес бошқарувчиси билан корпоратив бизнес бошқарувчиси ўртасидаги фарқлар нимада?
19 Стартап денганда нимани тушунасиз?
20 Лойиҳа бошқаруви ҳақида тасаввурингиз?
21 Қишлоқ хўжалигидаги тадбиркорнинг бошқа турдаги бизнес вакилларидан фарқлари?
22 Ўзингиз ҳақингизда бирор нарса айтинг!
23 Сизни МБА даражасини олишга нима ундайди?
24 Нима учун бизнинг Олий мактабга кирмоқчисиз?
25 Нима учун сизни ўқишга қабул қилишимиз керак?
26 Сизнинг кучли ва заиф томонларингиз нимада?
27 Сизнинг севимли машғулотингиз нима? Агар кўпроқ бўш вақтингиз бўлса, нима қилган бўлардингиз?
28 Сизнинг орзуингиз нима? Келгуси йилларда нимага эришмоқчисиз?
29 Ҳозирги ишингизнинг қайси жиҳатлари сизга ёқади?
30 Сизнинг яқин ва узоқ келажакдаги мақсадларингиз қандай?
31 МБА карерангизда кўтарилишингизга қандай ёрдам беради?
32 Сиз жамоавий ўйинчимисиз? Таърифланг.
33 Ҳамкасбларингиз, раҳбарингиз ёки дўстларингиз сиз ҳақингизда нима дейди?
34 Қандай қилиб ресурсларингиздан максимал даражада фойдаланасиз?
35 Битирувдан кейинги беш, ўн ва йигирма йил ичида ўзингизни қаерда кўрасиз?
36 Сизнинг маълумотингиз ва қобилиятингиз иш мақсадларингизга эришишингизга қандай ёрдам беради?
37 Нега ҳозирги иш жойингизда қолиб, мартаба мақсадларингизга интилмайсиз?
38 МБАдан кейинги мақсадларингизга эришиш учун қандай ўзига хос қобилиятларга эга бўлишни хоҳлайсиз?
39 Ҳамкасбларингизни бирор нарсани қилишга илҳомлантирганингиз ҳақида гапириб беринг.
40 Ўз соҳангиздаги учта долзарб ўзгаришлар ҳақида гапиринг.
41 Сизнингча, ўн йилдан кейин соҳангиз қандай кўринишга эга бўлади? Сизнингча, қандай муҳим ўзгаришлар юз беради?
42 Сизнинг секторингиз олдида турган энг долзарб муаммо нима?
43 Қандай ечим таклиф қиласиз?
44 Сизнинг соҳангизда муваффақиятли бошқарув учун бешта муҳим қобилият қандай?
45 Етакчиликни кўрсатган вақтингизни тасвирлаб беринг.
46 Ахлоқий масала бўйича қарор қабул қилишингиз керак бўлган вазиятингизни тасвирлаб беринг. Сизнинг ечимингиз нима эди?
47 Дунёқарашингизни шаклланишига таъсир қилган тажрибангизни тасвирлаб беринг. Нима сизни шундай ўйлашга мажбур қилади?
48 Муваффақиятсизлик ва ундан олган сабоқларингизни тасвирлаб беринг!
49 Қийинчиликларни енгишингиз керак бўлган вақтни тасвирлаб беринг!
50 Турли жамоалардаги ишлаганингизда шахслараро можарога дуч келган ҳолатингингиз билан баҳам кўринг.
51 Етакчи (лидер) сифатида қандай ютуқларга эришгансиз?
52 Қайси халқаро бизнес етакчини (тадбиркорни) кўпроқ қадрлайсиз?
53 Муваффақиятли компания раҳбари учун қайси бешта хусусият муҳим деб ҳисоблайсиз?
54 Сизнингча, глобал дунёқараш бугунги шароитда бизнесни бошқаришга қандай ёрдам беради?
55 Лидерликга қандай таъриф берасиз?
56 Ҳозирги ижтимоий-иқтисодий тенденциялар ҳақида қандай фикрдасиз?
57 Қайси глобал воқеа сизнинг етакчилик ҳақидаги тасаввурингизни ўзгартирди? Қанақасига?
58 МБА ўқишдан сиз эришмоқчи бўлган энг яхши беш нарса нима?
59 Жамоангиз олдида ностандарт нуқтаи назарни ҳимоя қилишга мажбур бўлган вазиятни гапириб беринг?
60 COVID-19 глобал иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатди?
61 COVID-19 нинг Ўзбекистондаги бизнесга таъсирини баҳоланг.
62 Барқарор Ривожланиш Мақсадлари ҳақида нималар биласиз?
63 БМТ Барқарор Ривожланиш Мақсадлари Ўзбекистонда қандай қўллаб-қувватлнмоқда?
64 Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш.
65 Иқтисодий инқирозлар: мазмуни, сабаблари ва турлари.
66 Ишсизликнинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари.
67 Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига қўшилишининг шарт-шароитлари.